...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари ва Грузия Президентига табрик йўллади


14:59, 09.05.2018 Жамият
 1 891

Президент Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбарларини табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва Грузия Президентларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийлар ва бутун халқимизни табриклаган эди.
 
Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарларига, шунингдек, Грузия ва Украина халқини “Улуғ ватан уруши”да эришилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклаган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар