...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизими раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда


20:23, 19.12.2017 Жамият
 4 980

Мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади.

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.
 
Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 сентябрь “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида” фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган эди. 
 

Теглар:МТМ Мактабгача таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар