...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт ходимлари ва ўқувчилар металлолом топширишдан озод қилинди


19:27, 19.12.2017 Жамият
 5 695

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқувчиларини металлолом йиғишга жалб этиш тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 декабрда қабул қилган, “2018 йилда металллом тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш тўғрисида”ги Қарори билан, тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқувчиларини металлолом йиғишга жалб этиш тақиқланди.
 
Мазкур қарор 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
 
Шунингдек, мазкур ҳужжатда “Ўзметкомбинат” томонидан ишлаб чиқилган қора металл прокатини сотиш, фақат биржа орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
 
Бундан ташқари, металлургия соҳасида қора прокат ишлаб чиқариш учун хом ашё олиб кирувчи хўжалик субъектлари, 2019 йилнинг 1 январигача божхона солиқларидан озод қилинади.
 
Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Обил Сафаров

Теглар:Металлолом Тиббиёт ходимлари Мактаб ўқувчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар