...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Афғонистон Президенти билан учрашди


20:06, 26.03.2018 Жамият
 2 183

Икки давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Учрашувда таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, транспорт ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, икки томонлама яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.
 
Ашраф Ғани Афғонистон бўйича Тошкентдаги халқаро форумда ўзбек-афғон шерикчилигини мустаҳкамлаш ташаббусини амалга ошираётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
 
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистондаги ташрифи давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ашраф Ғани Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар