...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта сафарга чиқади


17:13, 19.08.2018 Жамият
 10 195

Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга хизмат сафарини амалга ошириши кутиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 август куни Туркманистонда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этиши кутилмоқда.
 
Ҳозирда Туркманистонда ОҚХЖ таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик давом этяпти. Мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов халқаро тадбиргаа тайёргарлик кўриш тўғрисидааги қарорни имзолаган.
 
Унга кўра, ОҚХЖ таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммити жорий йил 24 август куни “Аваза” миллий туристик зонасида бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, саммит доирасида ОҚХЖнинг Барқарор ривожланиши бўйича давлатлараро комиссияси, Сув хўжалиги ишларини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссияси ҳамда ОҚХЖ кенгаши йиғилишини ўтказиш кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 29 инюь куни Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилганди. Туркманистон Президенти Ўзбекистон Президентини таваллуд куни муносбати билан табриклаганди. Суҳбатда Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни жорий йил август ойида Ашхободда бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этишга таклиф қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар