...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ғалла ва пахта мажбуриятини бажармаганини айтди


13:09, 24.12.2016 Жамият
 3 208

Давлат раҳбари сўзга чиқиб, Жиззах вилоятининг давлат иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, муаммоларга очиқ назар ташлади.

Кеча, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.
 
Сессия давомида Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилиши бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди ва вилоят ҳокимини ўзгартирди.
 
Сессияда асосий эътибор Жиззах вилоятида амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга қаратилди. 
 
Давлат раҳбари сўзга чиқиб, Жиззах вилоятининг давлат иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, муаммоларга очиқ назар ташлади.
 
“Вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўз ечимини кутаётган муаммо ва масалалар анчагина. Бундай ҳолат, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида яққол кўзга ташланмоқда. Жорий йилда вилоятда давлатга ғалла ва пахта сотиш шартнома мажбуриятлари бажарилмади. Оқибатда 37 минг тонна ғалла, 26 минг тонна пахта давлат эҳтиёжи учун етказиб берилмади”, дейди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида вилоятнинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги имкониятларини таҳлил қилиб, танқидий фикрлар билдирди. Президентнинг фикрича, “Вилоятнинг аксарият туманларида чет эл инвестициясини кенг жалб қилиш, ташқи бозорга чиқиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида камчиликларга йўл қўйилаётир. Саноат корхоналарини модернизация қилиш ва технологик янгилаш, озиқ-овқат, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил қилиш, қурилиш соҳасини ривожлантириш борасидаги муаммолар ҳамон бартараф этилмаган”.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов Жиззах вилояти ҳокими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар