...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ўрнатиладиган ҳайкал ва мақбара лойиҳаси билан танишди


23:47, 03.03.2017 Жамият
 4 334

Шавкат Мирзиёев 3 март куни Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида мамлакатнинг турли шаҳарлариида барпо этиладиган мақбара, музей ва ўрнатиладиган ҳайкаллар лойиҳалари билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 25 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов ташкил этилиши, танловда ғолиб деб топилган ҳайкалларни пойтахт Тошкент шаҳрига, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига ўрнатиш айтилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  3 март куни Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида мамлакатнинг турли шаҳарлариида барпо этиладиган мақбара, музей ва ўрнатиладиган ҳайкаллар лойиҳалари билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақида гапираркан, “Бизнинг халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўяди”, деб алоҳида таъкидлади.


 
Давлат раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали у кўп йиллар фаолият юритган идора – Оқсарой олдига қўйилишини айтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига биноан (Ўзбекистон кўчаси, 45) собиқ Ўзбекистон, ҳозирги Ислом Каримов кўчасида жойлашган Оқсарой биносида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилади ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди фаолият олиб боради. Бу ерга ташриф буюрувчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳавкалига гул қўйиш билан бирга, унинг ҳаёти ва фаолияти билан танишишлари мумкин.


 
Қолаверса, Самарқанд шаҳри марказига ҳам ҳайкал ўрнатилади. Ҳайкал ўрнатилган ҳудудда музей, атрофида хиёбон бунёд этилиши режалаштирилган.
 
Шавкат Мирзиёевга кўра, Ислом Каримовга у туғилиб ўсган ва мангу қўним топган замин Самарқандда мақбара қурилади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилувчи кишилар келадиган ҳудудда мақбара барпо этилади. Бинонинг ички ва ташқи қисми Қуръон оятлари билан безалади.


 
“Мажмуа халқимиз учун, биринчи навбатда ёшлар учун ўзига жалб этувчи маънавий обида бўлади”, дейди давлат раҳбари.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб оламдан ўтган эди. 

Теглар:Ислом Каримов ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар