...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига таъзия билдирди


18:32, 06.08.2018 Жамият
 2 275

Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй берганди.

Бугун, 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда рўй берган зилзила сабаб Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди.
 
Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй бериши сабаб 100 га яқин одам ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президентига таъзия изҳор қилган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, зилзилада минглаб уйлар вайрон бўлган ва бир неча минг одам эвакуация қилинган. Ҳукумат аҳолини цунами хавфидан огоҳлантирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев таъзия Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар