...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ибройим Юсупов номидаги мактаб-интернатга борди


12:19, 16.12.2017 Жамият
 4 369

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги Агросаноат логистика марказида бўлгани ва бу ерда давлат раҳбарига зотдор отларни парваришлаш, наслли қорамоллар, туяларни боқиш, кўпайтириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.
 
Бугун, 16 декабрь куни давлат раҳбари ташрифни Нукус шаҳрида янги қурилган Иброим Юсупов номидаги мактаб-интернати фаолиятининг танишувидан бошлади. Президентнинг ташаббус ва кўрсатмалари асосида бунёд этилган мазкур таълим муассасаси барча замонавий талабларга эга бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар, таълим даргоҳи ўқитувчилари билан самимий мулоқот қилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи Ибройим Юсупов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар