...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни президентликка сайлангани билан табриклади


10:37, 14.02.2017 Жамият
 1 996

Бугун вақт ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва тотув қўшничилик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон раҳбари мактубда “яқинда бўлиб ўтган сайлов натижалари Туркманистоннинг фаровонлиги, жадал ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун Сизнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида олиб борилаётган чуқур ўйланган ва самарали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи томонидан юқори ишонч билдирилганлигининг ва тўлиқ қўллаб-қувватланишининг яна бир ёрқин ифодаси” эканлигини қайд этди.
 
Бугун вақт ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва тотув қўшничилик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
 
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, саломатлик ва масъулиятли давлат лавозимида янги ютуқлар, биродар туркман халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев табриги Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар