...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев геодезия ва кадастр соҳаси бўйича йиғилиш ўтказмоқда


13:20, 13.12.2017 Жамият
 3 695

Йиғилишда тизимда ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтмоқда.
 
Йиғилишда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида муносабатларни комплекс тартибга солиш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этишда таъсирчан назоратни таъминлаш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш  масалалари кўриб чиқилиши айтилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти хабарига кўра, тизимда ҳал этишни талаб қиладиган кўплаб муаммолар ҳам кўриб чиқилади.
Сиёвуш Тўрахўжаев  

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ергеодезкадастр давлат қўмитаси Йиғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар