...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев фармони билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мукофотланди


14:17, 30.01.2017 Жамият
 2 453

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ташкил этилганига 25 йил тўлиши муносабати билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 28 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
 
Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соҳани модернизация қилишда эришилган ютуқлар, илғор технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли ҳаво транспорти хизматини кўрсатиш борасида дунёда муносиб ўрин эгаллаганлиги ва халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлаётганлиги, миллий авиакомпаниямизнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрнини эътиборга олиб ҳамда ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин.
 
Ўзбекистон Республикаси
Президенти  Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2017 йил 28 январь

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар