...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилади


12:30, 31.10.2017 Жамият
 2 983

Россия Ҳукумати раиси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Аввалроқ Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ушбу ҳафтада расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
ЎзА 2–3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида расмий маълумот берди.
 
Хабарда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилиши айтилган.
 
Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилган.
 
Бундан ташқари, Дмитрий Медведев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев Ўзбекистон–Россия муносабатлари МДҲ давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар