...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бунёдкор ва Муқимий чорраҳасидаги кўприкни бориб кўрди


13:55, 25.03.2017 Жамият
 5 072

Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этиладиган кўприк лойиҳаси билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 25 март куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Президент пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада қурилган кўприкни бориб кўрди. Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич ҳайдовчилар ва пиёдаларга бир қанча қулайликлар яратади.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан икки ойда қуриб битказилган кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун иккита ер усти ўтиш йўлаги барпо этилган. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатилган.
 
Шаҳар қиёфасининг ўзгаришида кўприкларнинг ўрни катта. Экология нуқтаи назаридан ҳам бу муҳим аҳамиятга эга. Яъни автомобиль ёнилғисининг кўп ишлатилиши атроф-муҳит мусаффолигига салбий таъсир қилади. Бир жойда транспорт тиғизлиги юз берса, бошқа жойга ҳам таъсир кўрсатади. Кўприклар ана шу муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.
 
Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этиладиган кўприк лойиҳаси билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар