...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев биринчи даражали "Дўстлик" ордени билан тақдирланди


19:59, 15.03.2018 Жамият
 2 691

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев нутқ сўзлади.

Маълумки, Қозоғистон Республикаси 2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилган.
 
Шу муносабат билан “Остона опера” театрида ташкил этилган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Президентлари ва Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, хорижлик фахрий меҳмонлар иштирок этди.
 
Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев нутқ сўзлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари мазкур йирик тадбир икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
 
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан мукофотлагани ҳақида хабар берган эдик.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев орден 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар