...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев аёлларнинг кўксига юксак мукофотларни тақиб қўйди


11:42, 08.03.2018 Жамият
 2 713

Ўзбекистонда хотин-қизлари орасида 500 нафардан зиёд фан доктори ва академик, 15 нафар Ўзбекистон қаҳрамони, 17 сенатор, 16 депутат бор.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 7 март куни “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
 
Унга кўра, кўплаб аёллар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонлари, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик” орденлари, “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар.


 
Кеча, 7 март куни байрам муносабати билан пойтахт Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, тақдирланган аёлларга мукофотларни шахсан ўзи топширди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда хотин-қизлари орасида 500 нафардан зиёд фан доктори ва академик, 15 нафар Ўзбекистон қаҳрамони, 17 сенатор, 16 депутат бор, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 23 фоизидан зиёдини ҳамда турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар