...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ат-Термизий зиёратгоҳидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди


19:28, 10.02.2017 Жамият
 2 297

Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ҳуқуқшунослик, табиатшунослик, табобат, илму нужум, тилшунослик, ахлоқ ва бошқа кўплаб соҳаларда асарлар яратган. Мусулмон оламида буюк муҳаддисларидан бири сифатида машҳур бўлган улуғ аждодимизнинг бебаҳо мероси бугунги кунда ҳам кенг ўрганилмоқда.
 
2016 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев мазкур зиёратгоҳга ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.
 
Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда. Мажмуа ёнидаги қабристон ободонлаштирилди, 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилди, сув, электр энергияси ва газ тармоқлари тортилди.
 
Давлат раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, мажмуани обод масканга айлантириш, зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар