...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев апрелда Туркияга боради


10:16, 29.01.2019 Жамият
 6 277

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Туркия расмий идораларидаги манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки кун давом этади. Ташрифдан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон раҳбарининг Туркияга ташрифи муносабати билан шу кунларда Анқарада Ўзбекистон-Туркия биринчи минтақалараро бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Айни дамда мамлакатда Мирзиёевнинг ташрифи ва бизнес форумга юқори даражада ҳозирлик кўрилиб, форумда иштирок этувчи ўзбек ва турк ишбилармонлари рўйхати шакллантирилмоқда. 

Ўзбекистонда турк ишбилармонларига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайган. Инвесторларга катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Ҳукумат раиси Абдулла Арипов бошчилигидаги бир қатор мансабдорлар 2018 йил икки маротаба Тошкентда турк ишбилармонлари билан учрашиб уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. 

Туркиялик ишбилармонларга Ўзбекистонда алоҳида қулайликлар яратилди. Кириш визалари бекор қилингани, тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро алоқаларга кенг йўл очди.
 
Бугунги кунда мамлакатда Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигида 500 дан ортиқ қўшма ширкат фаолият юритмоқда.

Маълумот ўрнида, Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йил 29 апрель - 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи муносабати билан ўтказилган бизнес форум доирасида 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар имзоланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига сўнгги ташрифини 2017 йилнинг 25-26 октябрь кунлари амалга оширган эди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар