...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги портлашга муносабат билдирди


19:50, 23.06.2017 Жамият
 3 596

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мазкур портлаш юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Афғонистондаги Хелманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳрида “Қобил янги банки” филиали ёнида автомобиль портлагани ва натижада 34 киши ҳалок бўлиб, 60 нафари жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мазкур портлаш юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.
 
“Афғонистондаги Хелманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди ҳамда бу таҳдидга қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди”, дейилади Президент мактубида.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу мусибатли дамларда бутун афғон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларни етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.
Сумбула

Теглар:Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар