...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев 1970 йилда қурилган иссиқлик марказига борди


11:48, 26.05.2017 Жамият
 4 308

Президент битирувчиларнинг биронтаси ҳам бўш қолмаслиги, уларнинг ишга жойлашишини қатъий назоратга олиш зарурлигини таъкидлади.

Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент иссиқлик маркази” акциядорлик жамиятининг 3-иссиқлик марказида бўлди. Мазкур иссиқлик маркази 1970 йилларда қурилган бўлиб, тумандаги 937 объектга иссиқлик қуввати етказиб беради, дейилади ЎзА хабарида.
 
“Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқлар техник ва маънавий эскиргани, марказий қозонхоналар истеъмолчилардан узоқ масофада жойлашгани сабабли иссиқлик етказиб беришда айрим муаммолар юзага келмоқда. Тошкент шаҳрини тўлиқ энергиятежамкор локал қозонхоналарга ўтказишимиз зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу ерда Шайхонтоҳур туманида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
 
Тижорат банклари аҳолига банк хизматлари кўрсатиш билан бирга, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, даромадини ошириш, иш билан таъминлашда ҳам самарали ишлар олиб бормоқда.
 
Тақдимоти ўтказилган лойиҳаларда ана шундай масалалар ўз ифодасини топган. Тижорат банклари томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилди. Лойиҳаларда яратиладиган иш ўринларига қараб кредитнинг йиллик ставка фоизи пасайиб боради. Битта иш ўрни яратган тадбиркор учун 9 фоиз, иккита иш жойи яратганлик учун 8 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорнинг кредит ставкаси 6 фоиз қилиб белгиланади.
 
Жорий ўқув йилида тумандаги 9 касб-ҳунар коллежини 4,5 мингдан кўпроқ ўқувчи тамомлайди. Уларнинг аксарияти билан тўрт томонлама шартнома тузилган, битирувчилар иқтисодиёт комплексига кирувчи ташкилотларда амалиёт ўтамоқда.
 
Президентга тумандаги коллежларда ўқувчилар қайси соҳаларда ўқишни тамомлаётгани, кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ҳақида маълумот берилди.
 
Давлат раҳбари битирувчиларнинг биронтаси ҳам бўш қолмаслиги, уларнинг ишга жойлашишини қатъий назоратга олиш зарурлигини таъкидлади.
 
Шунингдек, “Тrust medikal centre” масъулияти чекланган жамияти очаётган тиббий марказга ривожланган давлатлардан юқори сифатли жарроҳлик ускуналари олиб келиб ўрнатилмоқда. Жорий йилнинг 3 чорагида фойдаланишга топшириладиган мазкур клиникада 60 иш ўрни яратилади.
 
“Zangiota zam-zam” МЧЖ “Савдогар банк” кредитлари эвазига лор ва гинекология соҳасида замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича истиқболли лойиҳага қўл урган. 2018 йилнинг 2 чорагида тўлиқ ишга тушиши кутилаётган лойиҳада 30 кишининг бандлиги таъминланади.
 
Туманда 2017 йилда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестициялар ҳақида ҳам маълумот берилди.
 
Кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, мебель ва қоғоз, озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика, чарм-пойабзал, қандолатчилик, электротехника соҳаларидаги лойиҳаларга ажратиладиган кредитлар миқдори, янги корхоналарда яратиладиган иш ўринлари ҳақида батафсил ахборот берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳурга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар