...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Бўш турган объектларни сотишда электрон савдоларни йўлга қўйиш керак”


20:05, 05.01.2018 Жамият
 3 336

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳалар билан танишар экан, уларни такомиллаштириш, янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади.

2017 йилдан Ўзбекистонда 10-11 синфлар ташкил қилингани натижасида касб-ҳунар коллежларининг мавжуд биноларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёевга бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида  Оққўрғон туманидаги собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш,  ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирилди.
 
Бинодан “Жамоатчилик маркази”, “Оққўрғон савдо маркази” каби лойиҳалар ўрин олган.
 
“Бўш турган объектларни сотишда очиқлик ва адолат тамойилларига амал қилиш зарур. Бунинг учун электрон савдоларни йўлга қўйиш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу ерда туман марказини шаҳарсозлик тамойиллари  асосида қайта қуриш, эски бозорни янги жойга кўчириш ва ўрнида кўркам боғ борпо этиш,  шаҳар Бош режаси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳалар билан танишар экан, уларни такомиллаштириш,  янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи Оққўрғон тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар