...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шакар танқислиги бартараф этиладими?


19:10, 17.11.2017 Жамият
 3 311

Сўнгги йилларда шакар нархининг кескин ошиб кетганини рад эта олмаймиз...

Хабарингиз бор, савдо-дўконлари, савдо расталарида улгуржи ва чакана нархларда сотиладиган шакар танқислиги ижтимоий тармоқларда кескин танқид остига олинди ва бунга мутассаддилар диққатини жалб қилинишга уринишлар бўлди.
 
Тан олиб айтиш керакки, шакар ҳозир ҳам бироз танқис ҳолатда бўлиб, савдо дўконлари сотувчилари шакар ўрнига оқ қанд ва новвотни таклиф қилишмоқда.
 
Пойтахтдаги айрим тармоқ савдо масканларида бундан икки-уч йил муқаддам 2 кг ёки ундан кўпроқ шакар олмоқчи бўлган кишига қўшимча қайсидир маҳсулот олиш мажбурияти юкланганини ҳали унутганимиз йўқ.
 
Қувонарли томони, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси мамлакат аҳолисининг шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун самарали ишларни бажармоқда.
 
Шу кунларда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси аҳолимиз учун шакар нархи 5 минг сўмдан ошмаслиги кераклиги борасидаги баёнот эълон қилди. Баёнотда айтилишича, компания хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекозиқовқатхолдинг Шакар Импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар