...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сеул ҳокими Шавкат Мирзиёевга Жанубий Корея Президенти таклифини шахсан топширди


21:03, 03.07.2017 Жамият
 3 075

Учрашувда бугун қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – икки давлат пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сунни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сеул шаҳри мэри Шавкат Мирзиёевга Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг ушбу мамлакатга жорий йилнинг охиригача давлат ташрифи билан бориш таклифини шахсан топшириш учун Тошкентга келган. 

Давлат раҳбари таклифни мамнуният билан қабул қилар экан, бугун Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб турганини алоҳида таъкидлади. 

Учрашувда бугун қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – икки давлат пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин Пак Вон Сун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар