...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергели машина бозори бузилишига тадбиркорлар жамоавий норозилик билдирмоқда


13:56, 30.04.2018 Жамият
 6 394

ЎзЛиДеп ушбу масала юзасидан ташаббус билан чиққан.

Халқ орасида Тошкентдаги Сергели машина бозори (“Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” компанияси) Тошкент вилоятига кўчирилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Шундан кейин турли ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу тадбиркорлар томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
 
ЎзЛиДеп ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Якка тартибдаги тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасида Бухородаги “Дилкушо” машина бозори ва Тошкентдаги Сергели машина бозорларининг бузилиши масаласи ҳам ёритилди. Бу ҳақда ЎзЛиДеп Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Ушбу муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти етакчи консультанти Абдуманноб Бўриев ҳақиқатан ҳам бу бозорларнинг бузилишига тадбиркорларнинг жамоавий мурожаатлари бўлаётганини таъкидлади.
 
У ушбу мурожаатлардан келиб чиқиб, масалаларни ҳал қилиш бўйича бир тўхтамга келинганини маълум қилди ва қуйидагиларни билдириб ўтди:
 
“Президентимиз ҳафтанинг ҳар душанба куни тадбиркорларнинг муаммоларини Бош вазир билан биргаликда муҳокама қилиш вазифасини юклади”. 

Демак, ушбу бозорларнинг бузилиши ёки кўчирилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги муҳокамаларда ҳал қилинади.
Темур Назаров

Теглар:Сергели машина бозори Дилкушо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар