...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади


13:05, 16.01.2019 Жамият
 14 590

Кеча, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабар бермоқда. 

Йирик номиналдаги банкнот Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларга кўра муомалага чиқарилмоқда:

•  аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
•  нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
•  аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
•  муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, тавсифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар