...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёра Ходжаева: Конституцияда кўрсатилган барча ҳуқуқларимиз эркакларники билан тенг!


12:47, 08.03.2016 Жамият
 3 655

Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Бугун Ўзбекистонда аёлларга қаратилаётган эътиборни, эҳтиромни, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни дуёнинг манаман деган мамлакатларида ҳам учратиш қийин. Сиёсат, иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, қўйингки, барча соҳаларда аёлларнинг аёлларнинг фаоллигига, самарали меҳнатига гувоҳ бўламиз. Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Сайёра Ходжаева, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди, Адлия полковниги:

— Аввало барча аёлларни, онахонларимизни, опа-сингилларимизни бугунги байрам билан табриклайман.

Болаликда прокурор бўлишни орзу қилардим. Адолатпарвар, ҳақиқатгўй инсонларга ўхшагим келарди. Айнан мана шу орзу мени Ленинград (хозирги Санкт-Петербург) давлат университетитининг юридик факультетига етаклади ва бир неча йиллик таълим, тинимсиз изланишлар туфайли мен ўз орзуимга эришдим.

Аёл киши бўлиб дунёга келганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Бундан бир неча йиллар аввал прокурорлик касбини фақат эркаклар эгалларди. Аёллар орасида эса улар камчиликни ташкил қиларди. Ҳозирги кунда ҳам ўз ишининг устаси бўлган прокурор аёллар кам. Бунинг сабаби, ушбу касбни танлаган аёллар кечаю-кундуз, тўхтовсиз, дам олиш кунларисиз ишлаш ва изланиши лозим. Менинг ҳаётимдаги туб бурилиш Тошкент вилоятига ишга ўтган чоғимдан бошланган. 11 йил ушбу вилоятда ишладим, сўнг вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритдим.

Айтиш керакки, авваллари аёлларга бўлган эътибор бу қадар кучли эмасди. Жамиятда аёлларни қийнаётган муаммолар билан шуғулланишда менга юрист эканим катта ёрдам берди. Чунки улардаги муаммоларнинг тенг ярми ҳуқуқий ёрдамдан иборат. Кимнингдир оғирини енгил қилиш, ёрдам қўлини чўзиш, муаммолар исканжасида қолган инсонларга далда бўлишдан юрагимда касбимга нисбатан фахр туйғусини туя бошладим.

Биз аёлларга бўлган эътибор аслида Мустақилликдан сўнг пайдо бўлди. Президентимизнинг хотин-қизларга бўлган эътиборининг исботи сифатида 1995 йилнинг 2 мартида қабул қилинган “Ўзбекистон хотин – қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш тўғрисида”ги Фармонини келтириб ўтиш мумкин. Айни фармонга асосан хотин- қизлар қўмитаси раислари, Вилоят, туман ҳокими ўринбосарлари лавозимига айнан аёллар тайинланди. Республика миқёсида – Бош Вазир ўринбосари ҳам аёл киши.

Бундай тажриба хали ҳеч бир давлатда мавжуд бўлмаган вақтдаёқ Президентимиз томонидан биз аёлларга катта имкониятлар яратиб берилди. Ушбу фармон кўплаб аёлларни фаоллика ундади ва қонунларимизда ҳам қатор ижобий ўзгаришлар рўй беришига олиб келди. Ҳозирги кунда 100га яқин Ўзбекистон қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилади. Конституцияда кўрсатилган барча ҳуқуқларимиз эркакларники билан тенг.

Сиёсий ҳуқуқларимизда бизга алоҳида имтиёз кўрсатиб ўтилган. 2004 йилнинг 29 августида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вилоят ва туманлар кенгашларига сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 22 моддасига мувофиқ, сиёсий партиялар ўз номзодини кўрсатган вақтда аёлларни 30 фоиз кўрсатмаса, сайловларда иштирок эта олмайди. Ушбу квота биз аёллар учун сиёсий майдонда эркаклар билан тенгма-тенг фаолият кўрсатиш учун катта имконият бўлди. Дунёнинг 88та давлатида хотин-қизларга квоталар, имкониятлар яратилган, айни квота билан биз улар қаторига кирдик. Шундан кейин Парламентдаги аёллар сони кескин ошди. Агар 1994 йил ва 1999 йил сайловларда Олий Мажлисда аёлларнинг умумий сони 6 ва 8 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилда ҳамда ундан кейинги сайловларда аёллар сони 22 фоизга етди.

Азиз аёллар, дунёга инсон бир марта келади. Шундай экан, ҳар биримиз юрт равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Доимо соғ-саломат бўлинглар, фарзандлар роҳатини кўринглар. Гўзаллик сизларни ҳеч қачон тарк этмасин.
 

Теглар:Сайёра Ходжиева Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар