...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung талабалар учун махсус смартфонларни сотувга чиқарди


15:00, 15.04.2018 Технология
 5 260

Ҳозирда ушбу қурилманинг нархлари ҳам эълон қилинган.

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси талабалар ва қарияларга мўлжалланган J2 Pro самартфонини сотувга чиқарди. 
 
Ушбу қурилманинг ўзига хос жиҳати шуки, унда интернетга ҳам, Wi-Fi’га ҳам уланиш имконияти йўқ.
 
Компания мутахассисларининг таъкидлашича, талабалар ўқиш вақтида ижтимоий тармоқлар ва мемларга чалғиб қолмайди. Натижада, улар кўпроқ ўқишга эътибор қарата бошлайди.
 
Шунингдек, кексалар эса қўшимча ва ноқулайлик туғдирувчи функциялари бўлмаган қурилмадан фойдаланиши осонроқ бўлади.
 
Смартфон 5 дюймли AMOLED-экран ва тўрт ядроли процессорга эга.
 
Бундан ташқари, 1,1 Гб тезкор хотира, microSD картаси учун слот, 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.
 
Смартфонда бошқа бир қанча одатий дастурлар ҳам мавжуд.
 
J2 Pro 186 долларга баҳоланмоқда. Лекин 18—21 ёшдаги мижозлар учун компания смартфонни махсус шартлар асосида тақдим этишни таъкидлаган.
 
Бундан ташқари, 2019 ва 2020 йилларда давлат имтиҳонини топшириб бўлгач, талабалар Galaxy S, Note ва А-серия линейкасидаги қурилмаларни бепул тарзда J2 Pro’га алмаштириб олиш имкониятига эга бўлади.
 
Қурилма ҳозирча Жанубий Кореяда сотувга чиқарилган. Бироқ унинг бошқа мамлакатларда қачон сотилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Икром Раҳмон

Теглар:Samsung дастур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!