...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung кир ювиш машиналарида портлаш хавфи борлиги айтилди


15:54, 29.09.2016 Технология
 3 828

Бир гуруҳ жабрланган фуқаролар компанияга даъво билан мурожаат қилишган.

Истеъмол товарлари хавфсизлиги бўйича АҚШ комиссияси мамлакат аҳолисини Samsung кир ювадиган машиналаридан фойдаланиш хавфли эканидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
 
Гап шундаки, кир ювиш машиналари ишлаш жараёнида портлаб кетиши мумкин. Бу 2011 йил март ойидан 2016 йил апрель ойигача ишлаб чиқарилган техника товарларига алоқадордир. Бироқ айнан қайси модель эканлиги хозирча маълум қилинмаяпти.
 
1 ой аввал, бир гуруҳ истеъмолчилар Samsung  компаниясига даъво билан мурожаат этишганди. Даъво аризасида шундай турдаги кир ювадиган машиналарнинг носозлигидан азият чеккан фуқароларнинг шикоятлари тўпланган.
 
Масалан, Техасда яшовчи аёл “Кир машинанинг портлаши шунчалар кучли бўлганидан, ҳатто, гараж интерьерига ҳам зарар етказди”, деб ёзган бўлса, яна бир Даллас фуқароси “Бу худди бомба портлашига ўхшайди”, деб шикоят қилган.
 
Айни вақтда Samsung компанияси АҚШ раҳбарлари билан юзага келган муаммони бартараф этиш юзасидан иш олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Samsung Истеъмолчилар ҳуқуқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!