...
МЕНЮ
ONLINE TV

СамДУ қошидаги марказ ходимларининг жинояти фош бўлди


15:02, 12.09.2018 Жамият
 6 887

Ўтказилган текширув двомида бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Самарқанд давлат университетида терговга қадар текширув ўтказилди.
 
Текширув давомида, СамДУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази мансабдор шахслари 2017-2018 йиллар давомида жами 16,7 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
 
Улар таълим жараёнига жалб қилинмаган ўқитувчилар томонидан дарс ўтилганлиги тўғрисида дарс жадвалларига сохта маълумотлар киритганлар. Ушбу маълумотлар асосида 9 нафар ўқитувчига ўтилмаган ўқув машғулотлари учун сохта буйруқлар расмийлаштириб, 9,2 млн. сўм иш ҳақ тўланган. Шунингдек, марказнинг 3 нафар раҳбар ходимларига асосий ва ўтиши мумкин бўлган ўқув машғулотларидан ташқари дарс соатлари учун 7,4 млн. сўм иш ҳақларини ноқонуний равишда тўланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан СамДУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд давлат университети Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар