...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик валютафурушлар қўлга олинди


15:01, 04.05.2017 Жамият
 6 435

Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қолди.

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р., 1984 йилда туғилган Ў.Р. ва 1988 йилда туғилган Ф.Р. ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг “Янги кийим-кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қолди.
 
Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғилган С.Т.га Lacetti русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16 500 АҚШ долларини 130 350 000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Самарқанд Валютафурушлар жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Нозима
08:42 06.05.2017

Самарканддан волютчик топилганига хайрон колдим , Тошкент бозор атрофидагила ва бошка худудлардаюзлаб минглаб волютчикларни нахотки факат оддий халк кузи куради ......еки уларга конуний рухсат берилганми ? Кимга кк бунака хужа курсин учун бажариладиган амаллар??? Конун хаммага бир хил булсин!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар