...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда гўшт майдалагич қўлини қисиб қолган 4 ёшли бола қутқариб қолинди


16:56, 27.06.2017 Жамият
 5 868

Шифокорлар беморни кўриб, ёрдам кўрсата олмаслигини айтган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилишган.

Жорий йил 24 июнь куни Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Навоий маҳалласида яшовчи 4 ёшли А.Ибрагимов ота-онасининг эътиборсизлиги туфайли электр гўшт майдалагич олдида ўйнаб ўтирган вақтида қўлини гўшт майдалагич қисиб қолди, деб хабар берди ФВВ Ахборот хизмати.
 
Шундан сўнг, А.Ибрагимовнинг ота-онаси уни дарҳол РШТТЁМ Самарқанд вилояти филиалига олиб боришган. Шифокорлар беморни кўриб, ёрдам кўрсата олмаслигини айтган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат этишни тавсия қилишган.
 
Боланинг қўлини гўшт майдалагичдан чиқариб олиш мақсадида Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди шахсий таркиби шифокорлар билан ҳамкорликда темир гўшт майдалагични болгарка ёрдамида кесиб, А.Ибрагимовнинг ўнг қўлини чиқариб олишда ёрдам беришган.
Бобур Жалолов

Теглар:Самарқанд Гўшт майдалагич ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар