...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Киевда Украина разведкаси ходимининг машинаси портлатиб юборилди


16:00, 27.06.2017 Олам
 2 986

Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси раҳбари полковник Максим Шаповал ҳалок бўлган.

Бугун, 27 июнь куни Украина пойтахти Киев шаҳридаги Соломенская туманида Mercedes русумли автомобиль чорраҳада портлаб кетди.
 
Машина рулида бўлган Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси раҳбари полковник Максим Шаповал ҳалок бўлган. Унинг шахси жасад ёнидан топилган хизмат гувоҳномаси ёрдамида аниқланган.
 
ИИВ Коммуникация департаменти директори Артём Шевченко “Машинада портловчи қурилма ишга тушган”, деб маълум қилди.
 
Шунингдек, YouTube’га кузатув камералари ёрдамида машина портлаши қайд этилган видео жойланган.
 
Айни пайтда полиция “теракт” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Сумбула

Теглар:Украина теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!