...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятидаги “Каттақўрғон пахта тозалаш” заводида газ портлади. Қурбонлар бор


10:38, 14.02.2018 Жамият
 4 409

Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00 ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлган.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
 
Хабарда қайд этилишича, цехда ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.
 
Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва  А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.

Теглар:завод газ портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар