...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятида қиморхона фош этилди


13:48, 25.08.2017 Жамият
 3 661

Қиморхонада ўйинга тикилган 1.783.000 сўм пул маблағи ва ўйин қарталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро У.М. ўз хонадонининг алоҳида хонасида қиморхона ташкил қилган. У қимор ўйини иштирокчилари И.И., Ш.Ю. ва У.Х.ларга қимор ўйини учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
       
Ўйинга тикилган 1.783.000 сўм пул маблағи ва ўйин қарталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Самарқанд вилояти ИИВ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар