...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашди


14:28, 15.03.2017 Жамият
 3 677

Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Республикаси президенти ва мутахассиларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Аввал хабар берганимиздек, Қозон шаҳрига жўнаб кетган Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев 14 март куни Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Самарқанд вилояти делегацияси ташриф чоғида “Алабуга” иқтисодий зонасини бориб кўрди, “Иннополис” инновацион шаҳри билан танишди, “КАМАЗ” ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди.
 
Учрашув чоғида Рустам Миннихонов Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ташрифи Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. “Бизнинг ҳамкорлигимиз иқтисод соҳасидаги имкониятларимизга мос келмайди”, деб қайд этган Рустам Миннихонов. У ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 миллион долларни ташкил этганини ва бу кўрсаткични ошириш мумкинлигини айтиб ўтди.
 
Учрашув давомида Татаристон ва Ўзбекистон маданият ва таълим борасида ҳам ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Икки давлат ўртасида турли ижодий жамоалар ташрифлари ва маданият кунлари ўтказиб келинади.
 
Рустам Миннихонов Татаристон Олий таълим муассасаларида 2 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишларини қайд этар экан, уларнинг сони янада ошишига умид билдирди. Татаристон раҳбари, шунингдек спорт ва туризм соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Ўз навбатида, Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев татаристонлик ҳамкасбларига яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди. Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Республикаси президенти ва мутахассиларни Ўзбекистонга таклиф қилди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Рустам Миннихонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар