...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида тиббиёт роботлари ишлаб чиқарилади


15:29, 10.08.2018 Олам
 1 697

Минниханов Тошкент вилояти Ўзбекистонда етакчи ҳудудлардан бири эканини таъкидлаган.

Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида фаолият юритувчи “Химград” технополисининг филиали Тошкент вилоятида иш бошлайди. Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов ўзаро музокаралар натижасида шундай қарорга келган.
 
Минниханов Тошкент вилояти Ўзбекистонда етакчи ҳудудлардан бири эканини таъкидлаган.
 
Музокаралар вақтида кўплаб масалалар муҳокама қилинган. Хусусан, Тошкент вилоятидан Татаристонга маҳсулот етказиш ва у ердан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри маҳсулот етказиш тизимини яратиш масаласи кўриб чиқилган.
 
Шунингдек, Тошкент вилоятида “Химград” инновацион майдонининг филиалини очиш масаласи муҳокама қилинган.
 
“Ҳозирданоқ Ўзбекистонда, Тошкент вилоятида бизнес очишни хоҳловчи тадбиркорлар мавжуд. Биз бошқарувчилар ва технологияларни берамиз. Тошкент вилояти ҳам қўллаб-қувватлайди”, деган Рустам Минниханов.
 
Яна бир истиқболли лойиҳа сифатида “Эйдос-Медицина”нинг Тошкент вилоятида тиббиёт роботларини йиғишни йўлга қўйиши имкониятлари ўрганиб чиқилган ва ижобий натижага эришилган.
 
Минниханов яқин вақтларда Татаристон делегацияси Тошкент вилоятига боришини маълум қилган. Унинг ўзи ҳам Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келиш ниятида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Химград Тошкент вилояти Татаристон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!