...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилояти ҳокими иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади


11:34, 16.10.2018 Жамият
 2 459

Ҳужжатда табиий газ етиб бормайдиган ҳудудга бошқа турдаги ёнилғи етказиб бериш белгиланди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг кеча, 15 октябрда вилоят ҳудудида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар-жой биноларини иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
 
Ҳужжат билан Самарқанд вилоятида бу йил иситиш мавсумини 16 октябрдан бошлаш белгиланди.
 
Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти,  вилоят “Иссиқлик манбаи”, “Сувоқова” давлат унитар корхоналари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига 16 октябрдан бошлаб кеча-ю кундуз ишловчи штаблар ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш уйларига, “Иссиқлик манбаи” тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ, электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
 
“Zarnews”нинг маълум қилишича, табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларига суюлтирилган газ етказиб берилади.
 
Шунингдек, кўмир маҳсулотларини ижтимоий соҳа муассасаларига 2018 йилнинг 1 ноябригача, аҳолига эса 1 декабрга қадар тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу тўғридаги тегишли қарорни имзолаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Иситиш тизими Эркинжон Турдимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар