...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп журналист масаласида Саудия Арабистонига ишонмоқда


12:10, 16.10.2018 Олам
 2 258

Америка президенти Салмон ибн Абдулазиз билан суҳбатлашган.

АҚШ президенти Дональд Трамп йўқолган саудиялик журналист Жамол Хошхожий масаласини Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз билан муҳокама қилиб олди. Бу ҳақда Америка раҳбари журналистлар билан учрашувда таъкидлаб ўтган.
 
У босқинчилар қурбонига айланган бўлиши мумкин, деган президент. Тармпнинг сўзларига кўра, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Саудия подшоҳи билан учрашиш учун Ар-Риёдга учиб кетган
 
“Мен Саудия Арабистони подшоҳи билан суҳбатлашдим. Салмон Хошхожий билан нима юз бергани ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслигини айтди. Подшоҳ Саудия ва туркия вазиятга ойдинлик киритиш учун қўлни қўлга бериб ҳаракат қилаётганини таъкидлади”, деган Трамп.
 
Эслатиб ўтамиз, журналист 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига киргач, ғойиб бўлди. Туркия бу ишда Суадия ҳукмрон доираларининг қўли бор деган тахминни илгари суряпти ва АҚШдан подшоҳлик билан алоқаларни узишни сўраяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамол Хошхожий Саудия Арабистони АҚШ Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!