...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд дарвоза супермаркети Next’ни ортда қолдириб танлов ғолиби бўлди


19:38, 29.08.2016 Жамият
 5 820

Тошкент шаҳрида Самарқанд дарвоза супермаркети “Савдо ва хавфсизлик” кўрик-танловида “Энг яхши йирик савдо объекти” номинациясининг 1-ўрин ғолиби бўлди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон  Республикаси  Хусусийлаштириш, монополиядан  чиқариш  ва  рақобатни  ривожлантириш  давлат  қўмитаси, “Маҳалла” фонди  ва Ўзбекистон  Республикаси  Савдо-саноат палатаси  ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Савдо ва  ҳавфсизлик” кўрик-танлови  ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 29 август куни Тошкентдаги “Туркистон” саройида кўрик-танловнинг шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
 
Маълумотларга қараганда, туман ва шаҳар босқичларидан иборат икки босқичли кўрик-танловда шаҳарда бевосита шу йўналишда  фаолият юритаётган 12 минг 949 нафар  тадбиркорлик субъектидан 11 минг 354 нафари иштирок этиш таклифини билдирган. Ҳар бир туманда 6та номинация бўйича 18тадан жами 198 нафар тадбиркорлик субъектлари совринли ўринларни қўлга киритдилар ҳамда ушбу совриндорларнинг 64 нафар 1-ўринни қўлга киритганлари Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди. Тошкент шаҳар махсус комиссияси томонидан улар фаолияти муфассал ўрганиб чиқилди ҳамда уларнинг 18 нафари 6та номинациялар бўйича ғолиб деб топилди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизматининг хабарида.
 
Кўрик-танлов олти – “Энг яхши йирик савдо объекти” (умумий савдо майдони 1500 квадрат метрдан ортиқ), “Энг яхши ўрта савдо объекти” (мумий савдо майдони 50 квадрат метрдан 1500 квадрат метргача), “Энг яхши савдо объекти” (умумий савдо майдони 50 квадрат метргача), “Энг яхши ресторан” (ресторан, вагон-ресторан ва бар типидаги умумий овқатланиш корхоналари), “Энг яхши кафе” (кафе, ёзги қаҳвахона, кафетерий типидаги умумий овқатланиш корхоналари), “Энг яхши чойхона” (ошхона, чойхона, буфет ва тамаддихона типидаги умумий овқатланиш корхоналари) номинацияларида ташкил этилган эди.
 
Унга кўра, “Энг яхши йирик савдо объекти” номинациясида 1-ўринни Самарқанд дарвоза савдо мажмуаси, 2-ўринни “Чилонзор буюм савдо комплекси”, 3-ўринни Next савдо мажмуаси эгаллади.
 
Кўрик-танловнинг қолган номинациялари бўйича тўлиқ рўйхат билан қуйида танишасиз. 


 

Теглар:Самарқанд дарвоза Next Савдо ва хавфсизлик Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар