...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Саъдиев: Мени оёқости қилмоқчи бўлганларга инсоф сўрайман!


17:47, 24.12.2015 Кино
 7 418

Режиссёр Рустам Саъдиев Instagram'даги шахсий саҳифасига Дилноза Кубаеванинг суратини жойлаб, "Эътироф-2015"даги ягона хурсандчилиги Кубаеванинг юзидаги табассум эканини маълум қилди.

Режиссёр Рустам Саъдиев “Эътироф-2015” миллий мукофоти тақдирлаш маросимида томошабинлар қаторида ўтирган актриса Дилноза Кубаевани суратга тушириб, уни Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига жойлаштирди. “Эътироф-2015”да ягона хурсандчилигим шу юздаги табассум. Майли шунисига ҳам шукур. Мени оёқости қилмоқчи бўлган одамларга фақат битта гап: Худодан имон-инсоф ва ўзимга сабр сўрайман. Ижодим халқимнинг назаридан қолмасин”, – дея изоҳ қолдирди Саъдиев.

Қизиқ, режиссёр юқоридаги фикрлари билан нимага шаъма қиляпти? Яқиндагина Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов режиссёр Рустам Саъдиевнинг актёрларга  кам гонорар тўлашини қоралаб,  “Даракчи” газетасига интервью берганди. Бу эса анча вақтгача ОАВларнинг асосий мавзусига айланган эди. Рустам Саъдиев ҳам Эркин Комиловнинг эътирозини жавобсиз қолдирмади. Балки режиссёрнинг “Эътироф-2015”  тақдирлаш маросимидан кўнгли тўлмагандир. Боиси шу бугунгача бу маросимда “Йилнинг энг яхши фильми” номинацияси совринини режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Сотқин” картинаси олиши керак деган фикрлар бор эди. Бироқ бу номинация “Эътироф”дан олиб ташланди. Шунинг учун Рустам Саъдиев Дилнозанинг суратига юқоридаги фикрларни ёзиб, маросимга нисбатан ўз муносабатини билдирмоқчи бўлгандир. Яна ким билади дейсиз...

Эслатиб ўтамиз, режиссёр айни дамда “Барон” номли янги фильмини томошабинлар эътиборига ҳавола этиш арафасида турибди. Фильмни суратга олиш ишлари бошлангандаёқ у ҳақидаги шов-шувлар тинмади. Хорижлик актёрларнинг “Барон”да суратга тушаётганидан тортиб, бу фильм бугуннинг энг долзарб муаммоларини кўтариб чиқаётгани алоҳида эътироф этиляпти. 

Теглар:Барон Дилноза Кубаева Рустам Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!