...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Иноятов янги лавозимда иш бошлади


18:37, 31.01.2018 Жамият
 9 392

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятига доир йиғилишда чорак асрга яқин вақт давомида бошқарувда бўлган Рустам Иноятов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Рустам Иноятов ўрнида бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев иш бошлади.
 
Бош прокурор лавозимига эса Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган Отабек Муродов тайинланганди.
 
Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси сифатида, Отабек Муродовнинг ўрнида иш бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Бекзод Мавлонов Рустам Иноятовга биринчи ўринбосар, Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Музраф Икромов ҳам Иноятовнинг ўринбосарлари қаторидан ўрин олган. 

Теглар:Рустам Иноятов Ихтиёр Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар