...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги фожиа Тошкентда такрорланмайди


10:10, 29.03.2018 Жамият
 4 842

Тошкент шаҳридаги кўнгилочар-савдо мажмуалари ва шунга ўхшаш бошқа объектлар раҳбар ходимларига ушбу биноларда ёнғин хавфсизлиги профилактик текширувларини ўтказиш таклифи билдирилган эди.

28 март куни Тошкентдаги «Next», «Samarqand Darvoza», «Mega Planet» va «Magnit» кўнгилочар-савдо мажмуалари ва марказларида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан ушбу объектлар ходимлари учун ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш, фуқароларни тезкор эвакуация қилиш чораларини кўриш ва ёнғин ўчоқларини бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.


 
Қайд этиш керак, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида доимий фаолият юритаётган ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва “Ўздавэнергоназорат” шаҳар бўлими вакилларидан иборат доимий комиссия мутахассислари томонидан Тошкент шаҳридаги кўнгилочар-савдо мажмуалари ва шунга ўхшаш бошқа объектлар раҳбар ходимларига ушбу биноларда ёнғин хавфсизлиги профилактик текширувларини ўтказиш таклифи билдирилган эди.



Эслатиб ўтамиз, 26 март куни тонгда Россиянинг Кемерова шаҳридаги “Зимняя вишня” кўнгилочар бизнес-марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши ҳаётдан кўз юмди, 50 дан ортиқ инсон жабрланди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Next Samarqand Darvoza Кемерова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар