...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия фуқаролигини ваъда қилган фирибгар қўлга олинди


17:03, 11.08.2017 Жамият
 2 142

Владимир Колесов О. Ш.га Россия фуқаролиги учун керакли бўлган барча ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ундан 2500 АҚШ доллари олган.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Россия Федерацияси фуқаролигини олишга ёрдам беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.
 
Шота Руставелли кўчасида жойлашган кафелардан бирида 1966 йилда туғилган фуқаро Владимир Колесов 1963 йилда туғилган фуқаро О. Ш.га Россия фуқаролигини олиш, бу борада барча ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ундан 2500 АҚШ доллари олиб, шахсий ҳаражатларига сарфлаб юборган.
 
Владимир Колесовга нисбатан фирибгарлик қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-қисм, 168-моддаси билан жиноят иши очилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиноят иши Фирибгарлик Россия фуқаролиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар