...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия депортация қилинган Тожикистон фуқароларига имконият берди. Ўзбекистонлик фуқароларга-чи?


10:14, 27.07.2017 Жамият
 3 464

Агентлик филлиалларини очиш, шунингдек, Россиянинг 8 та шаҳрида, Қозоғистон, Корея, Польша ва Японияда ҳам ваколатхоналар очилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи сафарида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида” Битим имзоланган эди. Битим Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.
 
Шу муносабат билан бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари биносида Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларининг бир гуруҳи вазир А.Абдуҳакимов билан учрашди. А.Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мазкур Битимда Россияда меҳнат қилаётган ва қилиш истагида бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланган. Унга кўра иш берувчининг меҳнаткаш мигрантларни ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилишда мажбурий шартлари: зарурий санитария-гигиена ва бошқа меъёрларга мувофиқ яшаш жойлари, меҳнатнинг хавфсиз шартлари ва меҳнатни қўриқлаш, шунингдек иш жойларида техника хавфсизлигини таъминлаш; Россия Федерацияси қонун хужжатларида белгиланган энг кам даражадан кам бўлмаган кафолатланган меҳнат ҳаққи беришдир.

Чет элда ишлашни истаган юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг барча вилоятларида Агентлик филиалларини очиш, шунингдек, Россиянинг 8 та шаҳрида, шунингдек Қозоғистон, Корея, Польша ва Японияда ҳам ваколатхоналар очилиши режалаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Аммо сир эмаски, чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган мигрантларнинг асосий қисми ноқонуний меҳнат қилади. Чунки, кўпчилик мигрантлар қонуний меҳнатни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган хужжатлар ва уларни тайёрлашга кетадиган вақтни йўқотишни истамайдилар. Мазкур Битим бу борада чет давлатда ишлашни истаган фуқароларимиз учун қандай қулайликлар яратади деган саволга вазир А.Абдуҳакимов қуйидагича жавоб берди: “Мустақил тарзда чет элга ишлашга кетаётган фуқаролар одатда, чет давлатга бориб, у ердан тайинли иш топгунга қадар чўнтагидан 1000$ атрофида пул сарфлайди. Агентлик орқали қонуний ишлаш учун бораётган фуқаролар эса 1млн атрофида маблағ сарфлайди.  Агентлик ушбу фуқароларга чет давлатда меҳнат қилиш учун зарур бўладиган хужжатларини тайёрлайди, мослаштириш ва ўқитиш марказида ўқитади, махсус кийим-бош билан таъминлайди”.

– Россия давлатига ишлаш учун бориб, Россия Федерацияси томонидан депортация қилинган кўплаб фуқаролар Ўзбекистонга қайтгандан кейин мавжуд ишсизлик сабаб, турли ноқонуний йўллар билан чет давлатга чиқмоқчи бўлишади ва бунинг натижасида турли радикал гуруҳлар тузоғига илиниб ёки одам савдоси қурбонига айланишади. Шундай экан депортация қилинган шахслардан таъқиқловни олиб ташлаш ёки унинг муддатини қисқартириш борасида ҳам қандайдир ишлар амалга ошириляптими?

-         Умуман олганда бу масалага ИИВ ва ТИВ маъсул ҳисобланади. Лекин хозирда бу муаммони ҳал қилиш учун ИИБ ва ТИВ билан биргаликда ҳаракатни бошладик деб айта оламан. Негаки айрим давлат фуқароларига бундай имкониятлар берилди. Масалан: Тожикистоннинг Россияда ишлаб, узоқ муддатга депортация қилиинган фуқарлларидан, Россия давлати ҳудудига киришга бўлган чеклов олиб ташланди.

-         Ўзбекистоннинг Россия томонидан депортация қилинган фуқароларига бундай имтиёзлар нега ҳалигача берилмади? Балки, бунга сабаб мазкур муаммога масъул ҳисобланган ташкилотлар томонидан тегишли саъй-ҳаракатларнинг вақтида амалга оширилмагани сабаб бўлгандир?

-         Йўқ. Тожикистон ва Қирғизистон Евроосиё ҳамкорлигига қўшилган давлатлар.  Мустақил давлат сифатида Россиянинг ҳам ўзига яраша давлат сиёсати бор. Биз эндиликда фуқароларимиз учун бошқа давлат фуқароларига қараганда керак бўлса, кўпроқ имтиёзларга эга бўлишлари учун ҳаракат бошлаганмиз.

Ушбу ҳаракатлар қачон ўз натижасини бериши, мустақил тарзда меҳнат қилиш учун чет элга кетган фуқароларнинг мажбурий меҳнат фаолиятига жалб қилиниш, тиббий ёрдам олиш, меҳнат хавсизлиги борасидаги муаммолар, ишлаш учун соғлом кетган аксарият фуқароларнинг турли касаллик ортириб қайтиши борасидаги саволларга жавоб олиш учун  сайтимизни кузатиб боринг.

Бу борада ўзингизни қизиқтирган саволларга фикр билдириш орқали хабар қолдиришингиз мумкин.    
Меҳринисо Икром қизи

Теглар:Меҳнат Вазирлиги Миграция Агентлиги А.Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар