...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режиссёр Азамат Аҳроров актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўради


14:13, 17.02.2016 Кино
 27 148

Шаҳзода Муҳаммедова: Тўғри, Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини билдириб, қўлимни сўради. Бироқ мен аниқ тўхтамга келганим йўқ.

Сўнги вақтларда актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг турмушга чиқаётгани ва актёрлар дўстларидан бири унга узук совға қилгани тилдан тушмай қолди. Бу орада эса Шаҳзода Муҳаммедовага узукни у айни кунларда суратга тушаётган “Нотаниш қотил” фильмининг режиссёри Азамат Аҳроров совға қилгани ҳақидаги гаплар ҳам тарқалди. Биз бу масалага ойдинлик киритиш учун актриса билан боғландик.

— Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқаётганингиз ростми?
— Йўқ, бу гаплар қаердан чиқди? Тўғри, Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини билдириб, қўлимни сўради. Бироқ мен аниқ тўхтамга келганим йўқ. Очиғини айтсам, бу масалани мен эмас оила аъзоларим ҳал қилишади. Шу сабаб Азамат Аҳроровга жавобимни айтганимча йўқ.
— Лекин узукни олдингиз, шундайми?
— Узукни Азамат совға қилгани йўқ. Мен ижтимоий тармоқларда актёр дўстларимдан бири совға қилди, деб ёзгандим. Лекин у инсон ким эканини ошкор этмоқчи эмасман.
— Демак, яқинда турмушга чиқасиз?
— Бу ҳақда ҳозирча бир нарса деёлмайман. Бувимга қолса, эртагаёқ тўй бошласалар... Оила қуриш –  бу жиддий масала. Аввал яхшилаб ўйлаб, тенгимни топганимдан кейин бир қарорга келмоқчиман. Агар пешонамга ёзилган бўлса бу йил турмушга чиқарман. 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Даврон
11:29 18.02.2016

узукни суратини курдим. Бу ё ёмон тайёрланган пиар, ё совга килган инсоннинг беэътиборлиги. Сабаби узукнинг биркаси олиб ташланмаган. Кизимиз узи сотиб олиб инстаграмга жойлаган булса узукнинг биркасини олиш эсдан чиккан. Агар дусти соага килган булса кара сенга канча харажат килдим деган маънода биркани олмаган. Ёки инстаграмда куйишга сурат колмаган.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!