...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева машмашаси “Ўзбекистон” каналида муҳокама қилинади


18:19, 20.07.2017 Шоу-бизнес
 15 726

Биз мазкур масалада тўлиқроқ маълумот олиш учун журналист Нозима Воҳидова билан боғландик.

Аввалроқ, актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Дилором Омонуллаевани ҳақорат қилгани билан боғлиқ машмаша “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқованинг “Учбурчак” номли ток-шоусида муҳокама қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
 
Биз мазкур масалада тўлиқроқ маълумот олиш учун журналист Нозима Воҳидова билан боғландик. Муаллифнинг маълум қилишича, кўрсатув бугун, 20 июль куни соат 20:05 да намойиш этилади.
 
“Учбурчак”нинг навбатдаги сони “Санъат қурбонликни талаб қиладими?” мавзусига бағишланган бўлиб, унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева ўртасида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида лавҳани эфирга узатишни мақсад қилганмиз. Кўрсатувга Шаҳзода Муҳаммедова келмади, Дилором Омонуллаева эса ўзи ҳақида бошқалар гапиришини айтди. Актрисанинг интернет тармоқларда тарқалган интервьюси ҳам кўрсатувдан ўрин олган”, дейди журналист Нозима Воҳидова.
 
Маълумотларга қараганда, бўлиб ўтган воқеалар бўйича интервью бериш учун маданият ва санъат оламининг кўплаб вакилларига мурожаат қилинган. Шулар орасидан фақатгина Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз интервью беришга розилик билдиришган. Машҳурбек Раимжонов ва яна кўплаб таниқли санъаткорлар мавзуга аралашишдан бош тортишган.
 
Эслатиб ўтамиз, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевани ёшларга қўпол муносабатда айблаб, ҳақорат қилган эди. Муҳаммедова ўз иддаоларида Омонуллаевани разил инсон, руҳий касал деб, пора олишига шаъма қилди.
 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Norboyeva Aziza
19:24 20.07.2017

Сан'тани, маданиятни бизларданда яхши танийдиган бу икки инсон. Бириси еш, бириси куда андали. Керекми шу жанжални бутун бошли интернетни, телевидениени Давать микиесидеги глобал муаммосидек курсатиб



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!