...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмонбек Усмонов чет эллик маслаҳатчини ишга ёллади


19:33, 03.04.2018 Жамият
 3 602

Бир йилдан сўнг марказ орқали шаҳардаги коммунал, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор муносабат билдириш тизими соҳаларида рўй бераётган вазиятларни онлайн-режимда кузатиш мумкин бўлади.

Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мэрияси департаменти вакили Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
Маълум қилинишича,  Ким Ю Шик пойтахт маъмурияти фаолияти тизимига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга масъул бўлади.
 
Маълумот ўрнида, Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида АКТни ривожлантириш билан шуғулланган бўлиб, ушбу соҳада 20 йиллик иш тажрибасига эга ҳамда Сеулдаги барча жамоатчилик жойларини бепул Wi-Fi нуқталари билан жиҳозлаш лойиҳасида иштирок этган.


 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ўтган йил ноябрь ойида амалга оширган давлат ташрифи чоғида Тошкент ҳокимига эксперт ажратиш бўйича келишувга эришилганди.
 
Хорижлик мутахассис билан бир йилга шартнома имзоланди. Унга Сеул мэрияси маош тўласа, Тошкент ҳокимлиги яшаш учун жой ҳамда сафар харажатлари учун маблағ ажратади. 

Хабарга кўра, маслаҳатчиниг асосий вазифаси Тошкентда Сеулдаги муқобили каби шаҳарни бошқариш бўйича вазият марказини яратишдир.
 
Бир йилдан сўнг марказ орқали шаҳардаги коммунал, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор муносабат билдириш тизими соҳаларида рўй бераётган вазиятларни онлайн-режимда кузатиш мумкин бўлади. Унга кўчалардаги видеокузатув камералари ҳам уланади. 
Икром Раҳмон

Теглар:Сеул видеокузатув Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар