...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазон туҳфаси: Сурхондарёда янги масжид


11:23, 01.06.2017 Жамият
 3 071

Масжиднинг очилишига муфтийнинг ташриф буюрганини эшитган вилоятнинг узоқ қишлоқларида яшайдиган одамлар ҳам етиб келган.

Кеча, 31 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо ат-Термизий мажмуаси таркибида қад кўтарган “Имом Термизий” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


 
Бир вақтнинг ўзида беш юз нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидда дастлабки таровеҳ намози адо этилди. Масжиднинг очилиши ва таровеҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюрди.

Қайд этилишича, Имом Термизий мажмуасидаги масжиднинг очилишини, бу маросимга муфтий ҳазратларининг ташриф буюрганини эшитган вилоятнинг узоқ қишлоқларида яшайдиган одамлар ҳам етиб келган.
Бобур Жалолов

Теглар:Сурхондарё Рамазон Имом Термизий мажмуаси “Имом Термизий” жоме масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар