...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевни табриклади


09:38, 31.08.2017 Жамият
 1 717

Туркия Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига табрик мактубини йўллади.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.
 
Табрикда “Ишончим комилки, жорий йилнинг октябрь ойида Туркияга келадиган ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини янги босқичга кўтаради”, дейилади.
 
“2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан халқаро алоқаларимиз янада ривожланди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувимиз бу борада муҳим воқеа бўлди. Икки томонлама муносабатлар мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазамлик касб этган юксак даражадаги мулоқот туфайли кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда”, деди Туркия Президенти йўллаган табрик мактубида.
 
“Халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ришталари мустаҳкам пойдевор бўлган Туркия–Ўзбекистон муносабатларини Сиз Жаноби Олийлари билан бирга янада ривожлантириш тарих олдидаги муштарак масъулиятимиздир.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилайман”, деб мактубга якун ясалган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Мустақиллик куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар