...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондан Ўзбекистонга доимий автобус рейслари йўлга қўйилади


10:44, 08.06.2017 Жамият
 3 090

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараларидан ўтиш соддалаштирилиши мумкин.

Қозоғистон 2017 йилнинг кузида Ўзбекистонга доимий автобус рейсларини йўлга қўяди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Касимбек ялпи мажлисда маълум қилган.
 
“Бизда узоқ вақт доимий автобус рейслари бўлмаган эди. Биз бугун Ўзбекистон чегарасигача бордик, йўловчиларни тушириб, чегарани пиёда кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида мунтазам йўналишли автобусларга ўтирдик. Ҳозиргача темир йўл ва автомобил рейсларини очдик. Кузда эса мунтазам қатнайдиган автобус рейсларини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз”, деди вазир. 
 
Женис Касимбек бунинг учун жорий йилда “тўлиқ инфратузилмани амалга ошириш керак”лигини таъкидлади.
 
Шу муносабат билан 2017-2018 йилларда бюджетга “давлат чегарасига чиқишдаги йўл инфратузилмасини барча периметрлар бўйича қуриш учун маблағларни киритиш кўзда тутилган”.
 
Шунингдек, вазир депутатларга Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараларидан ўтишни соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этди.
 
Касимбек яқин йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 5 миллиард долларга етиши мумкинлигини айтди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2 июндан Самарқанд-Остона йўналишида янги поезд харакатланишни бошлаган эди.
Сумбула
Фото: vitalik.kz

Теглар:Қозоғистон-Ўзбекистон автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар